Американинг Forbes журнали АҚШнинг энг бой оилалари рейтингини эълон қилди, деб ёзади «РБК».
Рўйхатда Уолтонлар оиласи етакчилик қилди — улар 2014 йил, Forbes америкалик бадавлат сулолалар бойлигини баҳолашни бошлаган вақтдан буён биринчиликни сақлаб келмоқда. Нашр ҳисоб-китобларига кўра, дунёдаги энг йирик Wal-Mart ретейлерига асос солган Жеймс ва Сэм Уолтоннинг етти меросхўри ҳисобига жами 130 миллиард долларлик мол-мулк тўғри келади. Ўтган йили эса Forbes Уолтонлар давлатини 149 миллиард долларга баҳолаган эди.
Рейтингнинг иккинчи поғонасини Кохлар оиласи ўзида сақлаб қолди. Ака-ука Чарльз ва Дэвид Кох АҚШдаги иккинчи энг йирик хусусий компания — Koch Industries’ни бошқаради. Улар яна икки укаси билан, Forbes ҳисоб-китобларига кўра, 82 миллиард долларлик мол-мулкка эгалик қилади (2015 йилда — 86 миллиард доллар).
Юқори учликка М&Мs ва Snickers ишлаб чиқарувчилари эгаси — Марслар оиласи якун ясади. Mars Inc. асосчиси Франклин Кларенс Марснинг уч набираси жами қийматда 78 миллиард долларга эгалик қилади (2015 йилда — 80 миллиард доллар).
Американинг энг бой оилалари аъзоларининг умумий бойлиги бир йил ичида 11 миллиард долларга — 722 миллиард долларгача камайди. Ўнта сулола ўз давлатини оширишга муваффақ бўлди. Рейтингга кириш учун чегара 10,7 миллиард долларга тенг бўлди.
Изоҳ (0)