Facebook яқин бир неча ҳафта ичида фойдаланувчиларнинг янгиликлар тасмасидаги материаллар намойиши алгортмини яна янгилайди, деб ёзади «РБК» ижтимоий тармоқ корпоратив блогига таяниб.
Хабарда айтилишича, фойдаланувчининг қариндош ва дўстлари билан боғлиқ янгиликларга устунлик берилади. «Facebook одамнинг дўстлари ва оиласи билан алоқалари ғояси асосига қурилган. Бу бизнинг янгиликлар тасмамизда бугун ҳам асосий тамойил бўлиб қолади», — дейилади компания хабарида.
Алгоритм тасмада дўст ва қариндошларнинг фото, видео ва статусларини юқорига кўтаради. Аниқлик киритилишича, бу дўстлари кўп бўлган фойдаланувчиларга яқин кишилари билан боғлиқ янгиликларни кўздан қочирмасликка ёрдам беради.
Энди оила аъзолари ва дўстларнинг постлари компания ва ОАВларнинг постларидан кўра кўпроқ кўрсатилади, бу эса Facebook‘дан трафик йўқолишига олиб келиши мумкин.
Изоҳ (0)