ZTE компанияси тезкор хотираси 6 Гб бўлган ва дисплейи четларида ромлари кўринмайдиган Nubia Z11 смартфонини тақдим этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Телефон флагман хусусиятларига эга бўлди, машҳур футболчи Криштиану Роналду эса унинг «юзи»га айланди.
Телефон дисплейи атрофидаги ром минимал ҳажмда бўлиб, шунингдек, у USB Type-C замонавий порти ва бармоқ изи сканери билан жиҳозланган.
Nubia Z11 5,5 дюймли ва 1920×1080 пикселли дисплей, тўрт ядроли Snapdragon 820 процессори, 4/6 Гб тезкор ва 64/128 Гб ички хотира (200 гигабайтгача microSD), 3000 мА/соат сиғимли аккумулятор, 16 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камерага эга.
Смартфон уч хил — тилларанг, кулранг ва кумушрангда чиқарилади. Шунингдек, компания Nubia Z11’нинг орқа панелига Роналдунинг дастхати туширилган Cristiano Ronaldo Collector’s Edition чекланган партиясини чиқаради.
Смартфон 2016 йил 6 июлдан савдога чиқади. 4/64 Гб версияси тахминан 1 150 000 сўм, 6/128 Гб версияси эса 1 600 000 сўмдан сотилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)