Калифорниялик аёл Microsoft компаниясидан Windows автоматик тарзда янгилангани учун суд орқали 10 минг доллар ундириб олди, деб ёзади «РИА Новости».
Windows 10 аёлнинг Windows 7 операцион тизимида ишлаётган компьютерида автоматик тарзда юкланган, бироқ ўрнатиш чоғида хатолик юз берган. Бу тизим жуда секин, узилиб-узилиб ишлашига олиб келган.
Компьютер эгаси Тери Голдштейн Windows 10 ҳақида ҳеч қачон эшитмаганини, у ўз операцион тизимини янгилашни исташ-истамаслиги ҳақида ҳеч ким ундан сўрамаганини таъкидлади.
Техник кўмакка қилган мурожаати иш бермади, шунда аёл Microsoft’ни судга бериб, компьютер ишламай қолгани туфайли йўқотган иш ҳақини қоплаб беришини талаб қилди.
Изоҳ (0)