Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россиянинг Оренбург вилоятида енгил моторли самолёт ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда «РБК» мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бўйича бош бошқармасига таяниб.

Фото: «Life.ru»

Фото: «Life.ru»

«Элитар-202» енгил моторли самолёти Сол-Илецкий туманида Елшанка қишлоғи яқинида ўқув парвозини амалга ошираётган вақтида қулаб тушди. Муассаса маълумотларига кўра, жабрланганлар бор.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан 15 киши ва олтита техника шуғулланмоқда.

«Интерфакс» фавқулодда хизматлардаги манбасига таяниб хабар қилишича, ҳалокат натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт учувчининг хатоси билан ҳалокатга учраган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар