Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Отатурк номли халқаро аэропортда теракт содир этилди. Бу ҳақда 28 июнь, сешанба куни шаҳар губернатори Васип Шоҳин маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Теракт оқибатида 28 киши ҳалок бўлди, 60 киши жароҳат олди. Портлашларни уч нафар худкуш террорчи амалга оширгани тахмин қилинмоқда», — дея таъкидлаган Шоҳин.
Уч портлаш халқаро терминалга кириш, чиқиш ва автотураргоҳда Тошкент вақти билан 00:00 атрофида рўй берган. Ҳозирда аэропорт ёпилган, йўловчилар эвакуация қилинди. Истанбулга йўл олган рейслар бошқа шаҳарларга йўналтирилмоқда, аэропортнинг ўзидан барча парвозлар бекор қилинди.
Изоҳ (0)