Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбул халқаро аэропортидаги портлашлардан сўнг шошилинч йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Йиғилишда мамлакат бош вазири Бинали Йилдирим ва қуроллли кучлар раҳбари Нажот Ўзел иштирок этгани билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Истанбул халқаро аэропортида 28 июнь, сешанба куни кечки пайт содир этилган теракт оқибатида 28 киши ҳалок бўлди, 60 киши жароҳат олди.
Изоҳ (0)