Эроннинг Ироқ билан чегарасида 11 кишидан иборат курд исёнчи гуруҳи йўқ қилинди. Бу ҳақда, Ливаннинг Daily Star газетасига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, гуруҳ Эрон Курдистони Демократик партияси билан алоқадор бўлган. Улар ўн кун давомида Сарвобод вилоятида таъқиб қилинган, деб маълумот берди «Ислом инқилоби муҳофизлари» корпуси бўлинма командири Муҳаммад Ҳусайн Ражабий.
Тўқнашувларда уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)