Лос-Анжелесда хавфли машғулотларнинг ашаддий мухисларини ҳам асабини қитиқлашга қодир янги аттракцион пайдо бўлди. АҚШ банкининг 73-қаватида шаффоф «тепалик» ўрнатилди. Бу ҳақда Metro хабар бермоқда.
Илгарироқ аттракцион 25 июнь, шанбадан ташрифчилар учун очилиши хабар қилинган эди.
305 метр баландликдаги «тепалик»нинг узунлиги 14 метрдан иборат. У тўлиқ берк ҳолатда ва жуда истаган тақдирда ҳам ундан тушиб қолиш мумкин эмас.
Аттракцион эгасига кўра, ваҳимали баландлик ва шаффофлигига қарамай, чўчишга ҳеч қандай асос йўқ: ойнанинг қалинлиги 3,2 сантиметр бўлиб, довул, ҳатто кучли зилзилага ҳам бардош беришга қодир.
Изоҳ (0)