Дунё фонд бозори Британиядаги референдумдан кейинги иккита савдо сессияси чоғида капитализациянинг 3 триллион доллари (4 фоиздан ортиғи)ни йўқотди, дея хабар бермоқда «Интерфакс». Financial Times ёзишича, бундай пасайиш рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Таҳлилчилар сўзларига кўра, биринчи куни (24 июнь, жума) пасайиш асосан, британияликлар Европа иттифоқига аъзоликни сақлаб қолиш учун овоз бериши илинжида амалга оширилган қисқа муддатли позициялар ёпилиши билан боғлиқ бўлган. 27 июнь, душанба куни эса салбий динамика энди Brexit оқибатларини кутиш билан боғлиқ узоқ муддатли тахминларга алоқадор бўлди.
Асосий юк ривожланган акция бозорлари елкасига тушди: улар икки сессияда 2,8 триллион доллар йўқотди, ривожланаётган майдонларда эса капитализация бор-йўғи 179 миллиард долларга пасайди.
Изоҳ (0)