Япония, Жанубий Корея ва АҚШ 28 июнь, сешанба куни баллистик ракеталарни эрта босқичда аниқлаш бўйича уч томонлама машғулотларни бошлади. КХДР фитналари рўй берганда томонларнинг ҳаракати синовдан ўтказиладиган ва Гавайи оролларида бўлиб ўтадиган машқлар шундай йўналишдаги биринчи машғулот бўлади, дея хабар беради «РИА Новости».
Машғулотларда Япония, Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Aegis қуролларни бошқариш комплекси билан жиҳозланган эсминецлари иштирок этади. АҚШ машқларга охирги авлод MQ-9 жосус учувчисиз учиш қурилмасини ҳам сафарбар этиши истисно этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Шимолий Корея Япон денгизи қирғоғидаги Вонсан шаҳри яқинида кетма-кет икки баллистик ракета учирилишини амалга оширди.
Изоҳ (0)