Тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреати, Польша собиқ президенти Лех Валенса фаол сиёсий ҳаётга қайтади. Бу ҳақда у 27 июнь, душанба куни Гданьскда мухолифатдаги Демократияни ҳимоя қилиш қўмитаси вакиллари билан учрашуви чоғида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«73 га кирдим. Бошқа масалалар билан шуғулланиш, сиёсатни эса ёшларга, янги авлодга қолдириш керак деб ўйлаган ва шундай қарорга келгандим ҳам. Бироқ биз эришган натижалар кўкка совурилаётгани, Польша вайрон бўлаётганини кўриб, келгусида қандай ҳаракат қилиш лозимлиги тўғрисида гаплашиб олиш зарурлиги тўғрисидаги хулосага келдим. Узоқ давом этган таътилимни якунлашимга тўғри келадиган кўринади. Ҳеч қандай оқимларга қўшилмайман, бироқ барчага ёрдам бераман, бутун мамлакатни кезаман, учрашувларга бораман», — дея таъкидлаган Валенса.
Собиқ президентга кўра, мамлакатни ҳозирги расмийлар фаолиятидан қутқариш керак деб ҳисоблагани учун ҳамфикрларини бирлаштиради ва «Польша демократиясини тўғри йўлга қайтариш» режасини тузишга ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)