Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда 29 июнь, чоршанба куни ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати аввалги кунларга нисбатан кўтарилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.

Фото: UZ24

Фото: UZ24

29 июнга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +12...+17 даража, Тошкент шаҳрида +20...+22 даража, қолган барча ҳудудларда +20...+25 даража илиқ бўлади.

29 июнь куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +22...+27 даража, Тошкент шаҳрида +37...+39 даража, қолган барча ҳудудларда +35...+40 даражагача иссиқ бўлади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар