• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қандай қилиб ипотекага хонадон сотиб олиш мумкин?

    Ипотека ҳақида нималарни билиш керак? «Дарё» ва Murad Buildings’нинг қўшма лойиҳаси ипотека нима эканлиги, уни қаердан ва, энг асосийси, қандай қилиб олиш мумкинлиги ҳақида маълумот беради.

    murad-150627-ipoteka-cover

    01

    Ипотека нима?

    Ипотека — кўчмас мулк сотиб олишга мўлжалланган кредит туридир. Банк сизга хонадон (квартира) сотиб олиш учун маблағ тақдим этади, сиз эса бу пулни белгиланган муддатда қўшилган фоизлари билан тўлаш мажбуриятини оласиз.

    Ипотека кредити, одатда, олинаётган кўчмас мулкни гаровга қўйилиши эвазига ажратилади ва фақат уй-жой сотиб олиш мўлжалланган. Масалан, кредит эвазига хонадон ёки ҳовли олиш мумкин. Сўнгги вақтларда банклар янги қурилган кўп қаватли уйлардаги хонадонлар (бирламчи кўчмас мулк) учун фаол кредит ажратмоқда.

    Ипотеканинг асосий афзаллиги шундаки, хонадон сотиб олиш учун бир неча йиллар давомида пул йиғиш заруратидан қутуласиз. Уй-жойни сотиб олиб, шу заҳоти унинг эгасига айланасиз ва янги хонадонда истиқомат қилиб, ипотека кредитини тўлаб борасиз.

    02

    Ипотека кредити кимларга берилади?

    Ипотека кредитлари фақат жисмоний шахсларга — 18 ёшдан пенсия ёшигача бўлган Ўзбекистон фуқароларига берилади. Кредит олиш учун талабгор ишлаётган бўлиши ва расмий даромади ҳақида маълумотномани тақдим этиши, Тошкент шаҳридан хонадон сотиб олиши учун эса пойтахт пропискасига ҳам эга бўлиши керак.

    03

    Ипотека кредитини қаердан олиш мумкин?

    Ипотека кредитлари фақат банклар томонидан тақдим этилади. Ўзбекистондаги қатор давлат ва тижорат банклари томонидан ипотека дастурлари ишлаб чиқилган. Стандарт ипотека дастурларидан ташқари, банклар ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ипотекани ҳам тақдим этади — у имтиёзли давр (унда кредит олувчи асосий қарз суммаси ўзгаришсиз қолгани ҳолда фақат фоизларни тўлаши мумкин бўлади) ва фоиз ставкасининг пастлиги билан ажралиб туради.

    04

    Ипотека олиш учун қандай ҳужжатлар керак?

    Ипотека кредитини олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тайёрлаш керак:

    • Кредит олиш учун ариза;
    • Ариза берувчи (кредит олувчи)нинг паспорти;
    • Турар жойидан оила аъзолари ҳақида маълумотнома;
    • Қарз олувчининг асосий иш жойидан берилган сўнгги 12 ойдаги даромади ҳақида маълумотнома;
    • Сотувчи (қурувчи)нинг турар жойга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
    • Сотувчидан хонадонни сотиб олиш бўйича келишув;
    • ШЖBPҲ (ИНПС) китобчаси ва СТИР (ИНН) нусхаси.

    Ички кредит сиёсатидан келиб чиқиб, банк қўшимча ҳужжатларни сўраши мумкин.

    05

    Тайёр уй-жой учун ипотека кредити олиш тартиби қандай?

    Уй-жой сотиб олиш учун кредит олиш жараёни одатда бир неча босқичдан иборат:

    1. Банкда маслаҳатлашув ва дастлабки шартларни белгилаб олиш.
    2. Мижоз томонидан ҳужжатларнинг тўпланиши.
    3. Ҳужжатларни банкка топшириш.
    4. Банк томонидан кредит ажратиш масаласинининг кўриб чиқилиши.
    5. Ижобий қарор қабул қилиниши.
    6. Банк ва мижоз ўртасида кредит ажратиш ҳақидаги шартноманинг имзоланиши.
    7. Сотувчи (қурувчи)га кафолат хатини топшириш.
    8. Хонадон олди-сотдисини нотариал тасдиқлатиш.
    9. Хонадон учун эгалик ҳуқуқини мижозга расмийлаштириш.
    10. Хонадонни банк учун гаров сифатида расмийлаштириш.
    11. Банк томонидан сотувчига пулнинг тўлаб берилиши.
    06

    Қурилиши якунига етмаган уйдаги хонадон учун ҳам ипотека олиш мумкинми?

    Ҳа, ипотека дастурларида қурилиши давом этаётган уйлардаги хонадонларни сотиб олиш учун кредит олиш имконияти ҳам назарда тутилган. Ягона истисно — гаров сифатида қарз олувчининг номига расмийлаштирилган бошқа бир кўчма мулкни кўрсатиш керак бўлади.

    07

    Ипотека қандай тўланади?

    Ўзбекистоннинг аксарият банклари ипотекани 10 йил ёки ундан кўпроқ муддатга тақдим этади. Асосий қарзнинг қолдиғи ҳисобланган дастлабки бадал пули банкка тўланганидан сўнг банк фоизларини тўлаш бошланади ва қарзнинг умумий суммаси ойма-ой тўлаб бориладиган қисмларга бўлинади.

    Одатда банклар кредитни сўндиришнинг икки вариантини таклиф қилади:

    1) Аннуитет (бир-бирига тенг) — ойлик тўлов миқдори кредитнинг бутун даври учун бир хил бўлади. Бу тўлов тури харажатларни режалаштириш учун қулай — ҳар ой бир хил суммани тўлаш керак бўлади, бироқ якунда бундай кредит қарз олувчи учун бироз қимматроққа тушади.

    2) Табақалаштирилган (дифференциал) — ойлик тўлов суммаси ойдан ойга камайиб боради. Мазкур схема қарз олувчининг даромадига нисбатан бир қадар катта талаблар қўяди, сабаби кредит юкламаси бир хил эмас: кредит сўндириш муддатининг биринчи ярмидаги ойлик тўловлар миқдори иккинчи ярмидаги суммадан сезиларли катта. Бироқ, мазкур вариантнинг ютуқли томони — фоизлар бўйича тўловлар нисбатан пастроқ бўлади.

    08

    Расмий даромад тўлов учун етарли бўлмаса, нима қилиш керак?

    Қарз олувчининг расмий даромади кредит бўйича ойлик тўлов суммасидан юқори бўлиши — кредит ажратиш учун банкнинг асосий шартларидан бири. Оддий қилиб айтганда, сизнинг маошингиз ҳар ой банкка тўлашингиз зарур бўлган пулдан кўпроқ бўлиши керак.

    Кредит олувчининг расмий даромади ипотека кредитини олиш учун етарли бўлмаган ҳолатлар учраб туради. Бундай вазиятда даромади молиявий юкламани енгиллаштириши мумкин бўлган биргаликдаги қарз олувчини тўловга жалб қилиш мумкин. Масалан, биргаликдаги қарз олувчи сифатида турмуш ўртоқ ёки бошқа қариндошлар қатнашиши мумкин, фақат бир шарти бор — уларнинг фамилияси ва прописка манзили қарз олувчи билан бир хил бўлиши керак.

    09

    Янги қурилган кўп қаватли уйдаги хонадонни ипотекага олиш мумкинми?

    Сўнгги вақтларда айнан бирламчи кўчмас мулк учун ипотека кредитлари айниқса кўп берилмоқда.

    Мисол учун, Murad Buildings компанияси нафақат чиройли, шинам ва мустаҳкам уйлар қуради, шу билан бирга, хонадонлар харидор учун ҳамёнбоп бўлиши учун ҳам барча имкониятни ишга солади. Шу сабабли ҳам мазкур қурувчи компаниянинг барча турар жой мажмуаларида хонадонларни ипотекага сотиб олиш мумкин.

    Бундан ташқари, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида, компания сайтидаги хонадонларни танлаш жараёнида махсус ипотека калкуляторидан фойдаланиш имконияти тақдим этилган. Сиз хонадон ва банкни танласангиз, шунингдек, дастлабки бадал фоизини кўрсатсангиз кифоя — дастур автоматик равишда тахминий кредит шартлари бўйича ҳисоб-китоб қилади. Онлайн тарзда турли банкларнинг кредит таклифлари билан танишишингиз, энг мақбул фоиз ставкаларини танлашингиз ҳамда ойлик тўловларни тахминан ҳисоблашингиз мумкин бўлади.

    Қуйида «Гулсарой» турар жой мажмуасидаги икки хонали, умумий майдони 52 квадрат метр, нархи 273 750 648 сўм бўлган хонадон учун ипотека кредити шартларининг тахминий ҳисоб-китоби келтирилган.

    Аннуитет жадвал

    Ипотека калкуляторида йиллик 14 фоизлик ставка билан 12 йилга ипотека кредити тақдим этувчи банклардан бири танланган. Дастлабки бадал тўлови 25 фоизни ташкил этади.

    аннуитет узб

    Калкулятори ҳисоб-китобига кўра, ушбу хонадон бўйича дастлабки бадал тўлови 68 437 662 сўмга тенг. Ойлик тўлов — 2 950 609 сўм. Шундай қилиб, кредит бўйича ижобий жавоб олиш учун қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг умумий расмий даромади 2 950 609 сўмдан ортиқ бўлиши керак.

    Табақалаштирилган жадвал

    Калкуляторда табақалаштирилган жадвал асосида 10 йилда сўндириш шарти билан кредит тақдим этувчи муқобил банк танланган. Йиллик фоиз ставкаси 14 фоизни, дастлабки бадал тўлови эса умумий сумманинг 30 фоизини ташкил этади.

    дифференц узб

    Бу ҳолатда хонадон учун дастлабки бадал тўлови 82 125 194 сўмга тенг бўлади. Биринчи ойдаги тўлов миқдори 3 832 509 сўмни, кредит бўйича сўнгги ойдаги тўлов ҳажми эса 1 615 509 сўмни ташкил этади. Шундай қилиб, кредит олиш учун қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг умумий расмий даромади 3 832 509 сўмдан ортиқ бўлиши керак.

    Murad Buildings хонадонларини ипотекага ҳарид қилиш бўйича батафсил маълумот олиш учун 200-88-22 телефон рақамига қўнғироқ қилинг ёки www.mbc.uz веб-саҳифасида киринг.

    Реклама ҳуқуқи асосида

    28.06.2016, 17:05   Изоҳ (0)   88545
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги Heritage гиламлар дўкони 50 фоизгача чегирмалар эълон қилди

    28.06.2016, 16:52

    Тошкент ҳайвонот боғида шерлар, бўри ва шақол болалади

    28.06.2016, 14:59

    UPAY — универсал электрон тўлов тизими

    28.06.2016, 11:52

    «Ё Рамазон» қўшиғининг келиб чиқиши қандай?

    28.06.2016, 10:51

    Тошкентдаги Mega Planet савдо-кўнгилочар марказида ёнғин чиқди (фото ва видео)

    28.06.2016, 10:45

    Сифати сақланган «O‘ZIMIZNIKI» номли сутни ҳар куни истеъмол қилиш учун 10 та сабаб

    28.06.2016, 10:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.