Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг матбуот хизмати Дмитрий Песковнинг Су-24 масаласидаги охирги баёнотига изоҳ беришдан бош тортди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Эрдўғон Россиянинг Туркия қирувчиси томонидан уриб туширилган Су-24 самолёти учувчисининг ҳалокати юзасидан Путиндан узр сўрагани ҳақида баёнот берди.
«Биз ҳозирча бу мавзу билан боғлиқ ҳеч қандай маълумотни тасдиқлай ёки инкор эта олмаймиз. Бизга топшириқ ёки мактуб матни келиб тушгани ҳамон расмий баёнот берилади», — деди Туркия президенти маъмуриятининг вакили агентлик мухбири билан суҳбатда.
Таъкидланишича, Туркиядаги айрим матбуот каналлари Эрдўғоннинг Путинга йўллаган мактуби ҳақидаги хабарлар ҳаққонийлигини уқтирмоқда.
Изоҳ (0)