Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги республикада Сибир куйдиргиси тарқалгани ҳақидаги овозаларни рад этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ ижтимоий тармоқларда мамлакат жанубида касаллик тарқалгани ва кишиларнинг инфекцияга чалингани ҳақида хабар тарқалганди.
«Республикада Сибир куйдиргиси билан боғлиқ вазият осойишта бўлиб, касалликка чалиниш билан боғлиқ бирор ҳолат, ҳатто бу ҳақдаги сигналлар ҳам йўқ», — дея таъкидлаган вазирлик матбуот хизмати. Вазирликда бундай овозалар ўтган ҳафтада шарқий Қозоғистон аҳолиси ўртасида куйдирги ташхиси тасдиқлангани билан боғлиқ эканлиги билдирилмоқда.
27 июнь, душанба куни Қирғизистон Қозоғистон билан чегарада ветеринар назоратни кучайтирди.
Изоҳ (0)