Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида 15 нафар жангари, жумладан, «Толибон» ҳаракати етакчиларидан бири йўқ қилинди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Khaama Press агентлигига кўра, жангариларга Чардара туманида авиазарба берилган. Шунингдек, ҳаво операцияси чоғида яна икки жангари оғир жароҳат олган.
Изоҳ (0)