2016 йилдан бошидан бери Таиланднинг 97 фуқароси Зика вирусига чалинди. Бу ҳақда, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Вирусга чалиниш ҳолатлари 10 та провинцияда жойлашган 42 аҳоли яшаш пунктида қайд қилинди.
«Ҳанузгача 28 кунлик каратинда қолаётган Бингкан ва Пхетчабун провинцияларидан бошқа ҳамма ерда вазият назорат остига олинди», — деди вазирлик қошидаги хасталиклар тарқалиши устидан назорат қилиш дупартаменти раҳбари Амнюай Гажина.
Таиландда жорий йил ҳисобидан Зикага чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат февралда қайд этилган эди.
Изоҳ (0)