Сурияда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш кенгаймоқда, ярашув бўйича яна бир битим имзоланди, бироқ террорчиларнинг провокациялари давом этмоқда. Бу ҳақда, Россия Мудофаа вазирлиги сайтида чоп этилган бюллетенга таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Сутка давомида Алеппо вилоятидаги аҳоли пунктларидан бирининг вакиллари билан ярашув бўйича битим тузилди. Ярашув жараёнига қўшилган аҳоли пунктларининг сони 163 тага етди», — деб таъкидланади ҳужжатда.
Дамашқ, Ал-Кунейтра ва Алеппо вилоятларида қуролланган мухолифат отрядларининг дала командирлари билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш режимига қўшилиш бўйича музокаралар давом этмоқда.
Сутка давомида республиканинг аксарият вилоятларида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш режимига риоя этилганлиги кузатилди. Дамашқ вилоятида режимни тўрт марта бузиш қайд этилди.
Изоҳ (0)