АҚШнинг Ғарбий Виржиния штатида сув тошқинлари 14 кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳақда штат губернатори Эрл Рей Томблин 24 июнь, жума куни матбуот анжуманида эълон қилди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг сўзларига кўра, қидирув операциялари штат ҳудудида давом этмоқда. Аввалроқ Ғарбий Виржиния ҳукумати тўрт кишининг ҳалокати ҳақида маълум қилган эди.
Тошқинга кучли ёмғир ёғиши сабаб бўлди.
Изоҳ (0)