Frankfurt Main Finance гуруҳи Буюк Британиядаги референдум натижалари туфайли Лондонни тарк этиш истагидаги банкир ва молиячилар учун шошилинч алоқа линиясини очди. Бу ҳақда гуруҳ бошқарувчи директори Хубертус Вэтга таяниб, The Wall Street Journal хабар берди, деб ёзади «РБК».
«‘Хуш келибсиз!’ баннери ўрнатиб бўлинди, Франкфурт эшиклари эса кенг очиқ», — деди Вэт.
Нашр эслатишича, аввалроқ Financial Times ўз манбасига асосланиб, Буюк Британия Евроиттифоқ таркибидан чиқишни ёқлаб овоз берган тақдирда, АҚШ ва Швейцариядаги беш-олтита банк ўз ходимларини Лондондан Франкфуртга кўчиришни режалаштираётганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, референдум давомида сайловчиларнинг кўпчилик қисми Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишини ёқлаб овоз берди.
Изоҳ (0)