Сурия президенти Башар Асад электроэнергия вазири Имод Хамисга мамлакатнинг янги ҳукуматини шакллантиришга кўрсатма берди. Бу ҳақда, SANA агентлигига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Бу борада президентнинг тегишли фармони эълон қилинди, деб аниқлаштиради агентлик. Янги вазирлар маҳкамаси нима сабабдан шакллантирилаётганининг сабаблари келтирилмаяпти.
Хамис Ваил ал-Халқий бошчилигидаги ҳукуматда электроэнергия вазири лавозимини эгаллаб келаётган эди. У Суриядаги энг таниқли ҳукумат вакилларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)