Қозоғистоннинг Қарағанди вилояти, Еркиндик қишлоғида Сибир куйдиргиси туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда вилоят маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Шагурашид Мамалинов маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Мансабдорнинг айтишича, қишлоққа кириш ва чиқиш ёпиб қўйилган. Шунингдек, бу ердан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари четга чиқарилиши ҳам ман этилган.
Расмийларга кўра, қишлоқда куйдирги билан оғриган сигир сўйилган ва 11 кишига сотилган. Унинг гўштини истеъмол қилганлардан 8 киши касалликка чалинган, бир аёл ва эркак ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ (0)