Valentino брендига эгалик қилаётган Қатарнинг Mayhoola инвестиция фонди Франциядаги Balmain мода уйини сотиб олишга қарор қилди. Битим суммаси 460 миллион еврони ташкил этиши мумкин, дея хабар беради «РБК».
Balmain Франциядаги энг муваффақиятли маркалардан бўлиб, Lanvin ва Hermes қатори мамлакатда қолган охирги мустақил мода брендларидан бири ҳисобланади. Унинг бизнеси асосида улгуржи савдо ётади, бутун дунёда ўнга яқин дўконлари мавжуд. 2015 йилда компаниядаги сотув ҳажми 130 миллион еврони ташкил этган.
Изоҳ (0)