Эронда автобус жарликка қулаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди ва 30 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Форс провинцияси тиббиёт хизмати вакилига таяниб, IRNA хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Автобусда Керман провинциясининг бешинчи армия гарнизони ҳарбий хизматчилари бўлган, улар Ахваз шаҳрига йўл олган. Қутқарув хизматлари вакили маълумотларига кўра, 16 киши воқеа жойида, қолган уч киши шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Фожиа 22 июнга ўтар кечаси Лайруз тоғ довонида содир бўлди. Йўл полициясининг дастлабки версиясига кўра, ҳайдовчи рулда ухлаб қолган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)