Бир нафар полиция ходими ва бир бола Афғонистон шарқидаги Нангархар вилоятида содир этилган теракт қурбони бўлди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа Беҳсуд туманида содир бўлди. Жангарилар тарафидан йўлга ўрнатилган бомба маҳаллий вақт билан соат 13:00 да ҳаракатга келтирилди.
«Бунинг оқибатида норасида бола ва полициячи қурбон бўлди», — деди маҳаллий маъмурият вакили Атаулла Хогиани.
Минтақада фаолият юритаётган бирор террорчи гуруҳ ушбу қўпорувчилик ҳаракати учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)