Ўзбекистонда 20 июнь куни UzCard Банклараро тўлов тизими терминаллари тармоғида UnionPay карталарини қабул қилиш бўйича лойиҳа ишга тушди, деб ёзади UzDaily.
Ушбу лойиҳа ишга тушиши натижасида 190 мингдан ортиқ савдо-сервис корхоналари пунктларидан иборат UzCard кенг тармоғида UnionPay карталаридан фойдаланиш имконияти юзага келади.
Лойиҳа доирасида UzCard базасида ушбу соҳанинг барча ҳозирги талабларига жавоб берувчи процессинг марказининг замонавий технологик платформаси яратилди.
Процессинг тизими келажакда бошқа халқаро тўлов тизимлари билан интеграцияни таъминлаш имконини берувчи PCI-DSS сертификатини қўлга киритди.
Аввалроқ Ягона умумреспублика процессинг маркази Тошкентдаги савдо ва сервис корхоналарида UnionPay халқаро карточкалари эквайрингини (товар ва хизматлар учун тўлов воситаси сифатида қабул қилиш) ишга туширган эди.
Изоҳ (0)