20 июндан Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараёни бошланди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотларига кўра, комиссиялар 09:00 дан 18:00 гача ишлайди. Ҳужжатларни қабул қилиш 20 июлгача давом этади.
Абитуриент олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- таълим йўналиши, ўқитиш тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;
- ўрта ёки ўрта махсус маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
- 086/У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
- фуқаролик паспорти нусхаси;
- 3,5×4,5 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат;
- папка (скоросшиватель) 2 дона, конверт 2 дона.
Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақа ғолиблари ўқишга танловсиз кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг асл нусхасини ҳам тақдим этади.
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисм тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар тегишли тавсияномани таълим муассасаси қабул комиссиясига 20 июлгача тақдим этишлари шарт. Акс ҳолда, ундан кейин топширилган тавсияномалар қабул қилинмайди.
Изоҳ (0)