Вазирлар Маҳкамасининг 9 июндаги қарори (pdf) билан «Дарбанд» (Сурхондарё вилояти) йўл-патруль хизмати постига ёндош ҳудудда божхона пункти очилади, деб ёзади Norma.
«Дарбанд» пунктининг фаолияти Термиз—Қарши йўналишида қатнайдиган автотранспорт воситаларидаги контрабандани кўчма инспекция — назорат мажмуаси ёрдамида фош этишга қаратилади.
Пункт штати 15 кишидан иборат бўлиб, улар Давлат божхона қўмитаси бўлинмаларини ва Олий ҳарбий божхона институтини қисқартириш ҳисобига ажратилган.
Изоҳ (0)