Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА) Россия терма жамоаси футболчиларига Уэльсга қарши Евро–2016 гуруҳ босқичи сўнгги турида Карелияда ҳалок бўлган 14 нафар бола хотирасига қора боғичлар тақишга рухсат бермади. Бу ҳақда, «Матч ТВ»га таяниб, TJournal хабар бермоқда.
Россиянинг Карелия Республикасида жойлашган Сямозеро кўлида пўртана оқибатида 14 бола чўкиб кетгани ҳақида хабарлар оммалашганидан сўнг Россия терма жамоаси сардори Василий Березуцкий бугун, 20 июнь куни Уэльсга қарши ўйинда майдонга қора боғичларда тушиш нияти бор эканини билдирганди. Аммо УЕФА номаълум сабабларга кўра ушбу акцияни ўтказишга рухсат бермади.
Изоҳ (0)