Россия ҳаво-космик кучлари самолётлари Иордания билан чегара ҳудудида АҚШ томонидан қўллаб-қувватланиб, «Сурия мухолифати» деб аталувчи қуролли қисмларга зарбалар берди, деб ёзади «Ведомости». Бу ҳақда CNN Пентагондаги манбаларига таяниб хабар берган. Зарбалар натижасида бир неча инсургент (исёнчи) ҳалок бўлди.
АҚШ ҲҲК бомбардимонлар ҳудудига ўзларининг FА-18 қирувчиларини юборди, уларнинг учувчилари махсус ўрнатилган каналлар бўйича россиялик учувчилар билан боғланишга уринди, аммо бу муваффақиятсиз кечди.
Америка қирувчилари ёқилғи қуйдириш учун базага қайта бошлаганида, Россия ҳарбий-космик кучлари авиацияси ортига қайтиб, инсургентларга зарба беришни давом эттирган. Бомбардимонларни Латакиядаги базадан учиб чиққан Су-24 самолётлари амалга оширган.
«Россия самолётлари ал-Танаф туманида ИШИДга қарши фаолият олиб борувчи Сурия кучларига кетма-кет авиазарбалар берди, улар орасида АҚШ кўмак бераётган инсургентлар ҳам бор эди… Россиянинг сўнгги хатти-ҳаракатлари унинг ниятлари ҳақида жиддий хавотирни келтириб чиқаради. Биз Россиядан бу нима учун содир бўлганини тушунтириб беришини ва бу бошқа такрорланмаслигига кафолат беришини талаб қиламиз», — деди юқори мансабли ҳарбий CNN’га берган интервьюсида.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)