Афғонистон шимолидаги Бағлон вилоятида ҳукумат кучлари операцияси чоғида «Толибон» ҳаракатининг 18 нафар аъзоси ўлдирилди, 15 нафар жангарига жароҳат етказилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маҳаллий расмийларга кўра, жангарилар вилоят маъмурий маркази Пули-Хумри шаҳри атрофидаги Сурх-Кутал аҳоли пункти учун жанглар жараёнида йўқ қилинган ва яраланган. Миллий армия вакилининг маълум қилишича, Сурх-Куталдаги жангарилар таянч пункти ҳукумат кучлари назоратига ўтган.
Изоҳ (0)