Петербург халқаро иқтисодий форумида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга мамлакатнинг келгуси президенти аёл бўлиши мумкинми деган савол билан мурожаат этилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Назарбоев бундай бўлиши эҳтимолдан холи эмаслигини билдириб, мамлакат парламенти депутатларининг 30 фоизи аёллар эканлигини маълум қилди. Уч нафар қизи борлиги, шу боис аёлларга ўзгача эҳтиром билан муносабатда бўлиши ҳақида ҳазил қилди. Владимир Путин эса келгусида «Қозоғистон президенти лавозимини эгаллашга тайёр аёллар» билан таниш эканлигини шама қилди.
Изоҳ (0)