Қоҳира жиноий суди Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсийни Қатар фойдасига жосусликда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«Мусулмон биродарлар» уюшмаси билан боғлиқ бўлган Мурсий 2013 йил 3 июлда ҳокимиятдан четлатилди ва ҳибсга олинди. Унга мамлакат фуқаролари ўлимига олиб келган ҳаракатлар, 25 январь инқилоби чоғида қамоқдан қочиш ва бошқа айбловлар қўйилди. 2014 йил августида эса Миср расмийлари Мурсийга нисбатан Қатар фойдасига жосуслик иши бўйича текширув бошланганини эълон қилди.
Тергов маълумотларига кўра, Мурсий Доҳага давлат сири бўлган ҳужжатларни етказиб берган, алоқа манбаси сифатида эса Қатарнинг Al Jazeera телеканалидан фойдаланган. Собиқ президентдан ташқари яна 10 киши мазкур жиноий иш қатнашчиси ҳисобланади.
Изоҳ (0)