Буюк Британия парламенти депутати Жо Коксни ўлдиришда гумон қилинаётган Томас Майр Лондондаги Вестминстер магистрат судида дастлабки кўрсатмаларни берди. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
Судьянинг исмини тасдиқлаш ҳақидаги сўровига жавобан 52 ёшли Майр «Хоинларга ўлим, Британияга озодлик» деган жумлани билдирган. Гумонланувчи, шунингдек, яшаш манзили ва туғилган йилини айтишдан ҳам бош тортди.
У қотиллик, оғир тан жароҳатлари етказиш ва жиноят содир этиш мақсадида ноқонуний қурол сақлашда айбланмоқда. Суд 20 июнь, душанба куни Лондондаги Олд Бейли жиноий судида ўтказилиши белгиланган навбатдаги йиғилишга қадар Майрни ҳибсда қолдиришга қарор қилди.
Изоҳ (0)