Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўтган ҳафтада инвесторлар Буюк Британияга маблағ жалб этувчи фондлардан 1,1 миллиард доллардан зиёд маблағни олиб чиқиб кетди. Ҳафта мобайнидаги бундай натижа салмоғи бўйича охирги ўн йил ичида иккинчиси бўлди: рекорд миқдордаги кўрсаткич ўтган йили қайд этилган, ўшанда ҳафта ичида 1,9 миллиард доллар чиқиб кетганди, дея хабар беради «РБК».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Буюк Британияда 23 июнга белгиланган мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиши масаласидаги референдум инвесторларга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Улар олтин, АҚШ давлат облигациялари ва япон иенасини харид қила бошлади.

Бундай ҳолат қаторасига ўн тўққизинчи ҳафта Европадаги акция фондларида ҳам кузатилмоқда: ўтган ҳафтада инвесторлар 4,7 миллиард доллар олиб чиқиб кетган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда кўчмас мулк, автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди
Маҳаллий
Электр ва газдан шикоят қилган фуқароларни қамоқ билан «огоҳлантирган» депутат ўз хоҳишига кўра ариза ёзди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда