Американинг Род-Айленд штати пойтахти Провиденс шаҳрида шамол инкассатор машинасидан тушиб қолган иккита сумкадан 20,5 минг долларни учириб кетди, деб ёзади «РБК» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Brink’s инкассатор фирмаси вакили полицияга маълум қилишича, ҳодиса 15 июнь, чоршанба куни нақд пул ортилган зирҳли машина маҳаллий касалхона ҳудудидан чиқиб кетаётганида содир бўлган.
Машинанинг орқа эшиги очилиб, пул солинган учта сумка кўчанинг транспорт юрадиган қисмига тушиб кетган, уларнинг иккитасини яна бир автомобиль босиб ўтгач, улар ёрилган, сўнг шамол ёйилиб кетган пулларни учириб кетган.
Инкассаторлар пулни йиғиб олишга урингани, аммо буни тўлиқ амалга ошира олмаганини айтди.
Компаниянинг ички хавфсизлик бўйича менежери инкассатор машинасининг эшиги нима сабабдан очилиб кетганини аниқлаштириб, ҳодисага алоқадор бригада аъзоларини сўроқ қилмоқда.
Изоҳ (0)