Ироқ расмийлари, гарчи террорчилар томонидан айрим қаршилик нуқталари сақланиб қолган бўлса-да, Ал-Фаллужа шаҳри устидан назоратни тиклади. Бу ҳақда 17 июнь, жума куни мамлакат бош вазири Ҳайдар ал-Ободий телемурожаатида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ал-Фаллужа яна ватан ҳимояси остида, қўшинларимиз шаҳар юрагини назорат қилмоқда. Бу ерда яқин соатларда озод қилинадиган бир неча жойлар қолди. Кейинги мақсадимиз — Мосул», — дея таъкидлаган бош вазир.
17 июнь, жума куни жанглар шаҳар марказига кўчди. Террорчилар снайперлар ёрдамида ўқ ёғдирди, ҳукумат қўшинлари артиллерия ва авиацияни сафарбар этди. ИИВ бўлинмаси шаҳарни шарқдан ғарбга кесиб ўтувчи Боғдод-стритда ҳаракатланди, махсус бўлинма Ал-Фаллужа касалхонасини озод қилди. Ҳукумат идоралари жойлашган даҳада назорат тикланиб, бинолар устига Ироқ байроғи ўрнатилди.
Изоҳ (0)