«Вечний» («Абадий») тахаллусли видеоблогер ва унинг дўсти уй ичида қўл остидаги материаллар ёрдамида ошхонани бассейнга айлантирди, деб ёзади TJournal.
Блогерлар ошхона эшигини ёғоч тўсиқ билан маҳкамлаб, хонага полиэтилен плёнка тўшади ва уни скотч билан ёпиштириб чиқди. Шундан сўнг улар кранни очиб, ошхонани сув билан тўлдирди ва «бассейн»да чўмила бошлади.
Чўмилиб бўлгач, улар сувни ертўлага тўкиб юборди. Блогерлар сўзларига кўра, уларнинг «шўхлиги» қўшниларга муаммо келтирмаган.
Изоҳ (0)