Ўтган ҳафтада инвесторлар Буюк Британияга маблағ жалб этувчи фондлардан 1,1 миллиард доллардан зиёд маблағни олиб чиқиб кетди. Ҳафта мобайнидаги бундай натижа салмоғи бўйича охирги ўн йил ичида иккинчиси бўлди: рекорд миқдордаги кўрсаткич ўтган йили қайд этилган, ўшанда ҳафта ичида 1,9 миллиард доллар чиқиб кетганди, дея хабар беради «РБК».
Буюк Британияда 23 июнга белгиланган мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиши масаласидаги референдум инвесторларга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Улар олтин, АҚШ давлат облигациялари ва япон иенасини харид қила бошлади.
Бундай ҳолат қаторасига ўн тўққизинчи ҳафта Европадаги акция фондларида ҳам кузатилмоқда: ўтган ҳафтада инвесторлар 4,7 миллиард доллар олиб чиқиб кетган.
Изоҳ (0)