Ижтимоий тармоқларда Андижонда Onix йўлдан ўтаётган 5 ёшли болани уриб кетгани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар қилишича, воқеа жорий йилнинг 21 май куни соат 20:25 ларда, Андижон шаҳар “Ўзбегим” МФЙ Машраб кўчасида рўй берган.
2002 йилда туғилган ҳайдовчи М.Б. ўзининг Onix русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, олдинда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 2020 йилда туғилган вояга етмаган А.М.ни уриб юборган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида, вояга етмаган пиёда олган тан жароҳати билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг Андижон филиалига ётқизилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади вилоят ЙҲХБ хабарида.
Аввалроқ, жорий йилнинг 11 август кунида ҳам ярим тунда Damas машинаси 9 ёшли болани уриб юборгани тўғрисида хабар қилинганди. Ушбу ҳолатда вояга етмаган пиёда йўлни пиёдалар йўлакчасидан кесиб ўтаётган бўлган.
Изоҳ (0)