АҚШ қуролли кучлари Яманда 8—12 июнь кунлари «Ал-Қоида Араб ярим оролида» гуруҳи марраларига ҳаводан уч бор зарба берди. Бунинг натижасида олти нафар жангари ўлдирилди, бири яраланди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Қуролли кучлар марказий қўмондонлигига кўра, 8 июнда ал-Байда вилоятида икки жангари ва уларнинг қурол ортилган автомобили, 10 июнда Мағриб вилоятида икки экстремист, 12 июнь куни Шабва вилоятида икки террорчи ўлдирилди ва бири яраланди, улар ҳаракатланган автомобиль портлатилди.
Зарбаларга айнан кимлар нишон бўлганига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)