MyTaxi хизмати 21 майдан Фарғона шаҳрида ҳам ишга тушди ва бу ҳақда «Дарё» интернет-нашри ҳам хабар берган эди. Хабарда MyTaxi’нинг Android ва iOS мобил дастурларига ҳаволалар берилган бўлиб, улар орқали дастур бир куннинг ўзида қарийб 4 минг марта кўчириб олинди.
Шу муносабат билан, MyTaxi лойиҳаси асосчиси ва раҳбари бўлмиш Акмал Пайзиев маҳсулот ва хизматларни оммалаштиришда «Дарё»нинг самарадорлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Расман 2015 йил бошида ишга тушган MyTaxi такси буюртма қилиш хизматини оммалаштириш, хизматга уланган ҳайдовчилар ва хизматдан мунтазам фойдаланувчи йўловчиларнинг сонини ошириш борасида кўп ишлар қилинди, сервис рекламасига катта эътибор қаратилди. MyTaxi’нинг оммабоплигини оширишда «Дарё» интернет-нашри билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар айниқса фойдали бўлди, деб айта оламан», — деди Акмал Пайзиев.
«Ўтган давр мобайнида «Дарё»да MyTaxi’нинг янги хизматлари, тарифлари, таклифлари ҳақида ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотган мақола ва хабарлар мунтазам эълон қилиб борилди, сайтга жойлаштирилган ҳаволалар орқали минглаб ҳамюртларимиз такси буюртма қилиш бўйича энг илғор сервислардан бирининг доимий фойдаланувчисига айланди. Бундай манфаатли ҳамкорликни кейин ҳам давом эттириш ниятидамиз», — деди MyTaxi раҳбари.
«Сервис тарғиботида рекламанинг барча туридан фойдаланиб, уларни синовдан ўтказиб кўра олган компания раҳбари сифатида ишонч билан айта оламанки, «Дарё» — интернетнинг ўзбек тилида сўзлашувчи аудиториясига тез ва аниқ етиб боришнинг энг самарали воситасидир», — дея қўшимча қилди Акмал Пайзиев.
Маълумот учун, MyTaxi — Newmax Technologies компаниясининг ишланмаларидан биридир. Компания, шунингдек, Maxtrack, Workly каби хизмат ва тизимларни ишлаб чиқувчиси ҳисобланади.
«Дарё» — Ўзбекистондаги энг оммабоп интернет-нашр бўлиб, унга бир ойда 1,1 миллиондан ортиқ муштарий ташриф буюради. WWW.uz статистикасига кўра, «Дарё» ташрифлар сони бўйича Узнетнинг биринчи рақамли сайтидир. «Дарё»да, MyTaxi’дан ташқари, Ucell, «Билайн-Ўзбекистон», UMS, Samsung, Huawei, Murad Buildings, PayMe каби йирик компания ва ташкилотлар ҳам ўз рекламасини жойлаштирган.
Бизда реклама жойлаштиринг!
«Дарё» интернет-нашрида маҳсулот ва хизматларингиз реклама қилишни истасангиз:- (+998-90) 120-78-65 — реклама менежеримиз Бекзодга ёки
- (+998-71) 140-86-85 — иш вақти (9:00 дан 18:00 гача) офисимизга қўнғироқ қилинг.
Изоҳ (0)