Самарқандда 9 июнь куни ҳаво ҳарорати +37,7 даражагача кўтарилди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Шаҳарнинг 9 июнь тарихидаги энг юқори ҳарорат бунгача 2013 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда 9 июнь куни ҳаво ҳарорати +37,5 даражага етган эди.
Аввалроқ Тошкент ва Термиз шаҳарларида ҳам 2016 йилнинг 9 июнь куни ушбу шаҳарлар тарихидаги энг иссиқ 9 июнлар бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, 15 июнь, чоршанба куни Самарқанд вилоятида ҳаво ҳарорати +33...+38 даража бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ ва кучли шамол бўлиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)