14 июнь, сешанба куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Леонард Вотел билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон—АҚШ кун тартибининг баъзи масалалари муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда АҚШ муваққат ишлар вакили Лессли Вигури ҳам иштирок этди.
Изоҳ (0)