Facebook ижтимоий тармоғида эски «Москвич»нинг устига 500 доллар қўшиб бериб, «Maтиз»га эга бўлиш мумкинлиги ҳақида хабар тарқалди, деб ёзади «1news.uz» «Даракчи» газетасига таяниб.
Хабарга кўра, бунга «Москвич»нинг капоти платинадан, клапани эса иридийдан ясалгани сабаб қилиб кўрсатилган. Қайд этилишича, бу фирибгарларнинг одамларни лаққа тушириш йўлидаги навбатдаги уринишидир.
«Фирибгарлар аввал бозордан ‘Москвич’ русумидаги эски машиналарни арзон-гаровга сотиб олган. Энди эса уларни одамларга бир неча бараварга қимматга сотиш учун мазкур шов-шувни тарқатган», — дейилади хабарда.
«Миш-миш ишқибозлари учун эслатма: на ‘Москвич’, на бошқа эски машиналар капотида (моторида, аккумуляторида, буферида ва бошқа ‘аъзолари’да) ҳеч қандай қимматбаҳо металл (олтин, платина, кумуш, осмий, иридий ва ҳоказолар) йўқ! Бўлиши ҳам мумкин эмас», — деб ёзади муаллиф.
Изоҳ (0)