14 июнда Халқаро қон донори куни нишонланмоқда, деб ёзади «Газета.uz» «Правда Востока» газетасига таяниб.
Шу муносабат билан «Ҳаётингни баҳам кўр — қон топшир» кампанияси доирасида профилли тиббий муассасалар акциялар ўтказмоқда, уларда ҳаёти ўз вақтида топширилган қон туфайли асраб қолинган кишилар тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида доимий беғараз донорлар ва донорлик ҳаракатини ривожлантиришда иштирок этувчиларни рағбатлантиришга қаратилган тантаналар бўлиб ўтади. Тошкент, Наманган ва Сурхондарё вилоятларининг илк олти фуқаросига «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони ва моддий мукофот берилади.
Ўтган йили Ўзбекистон бўйича 155 минг киши қон донорига айланди. Улардан 27 минг нафари уни Республика донорлик марказида топширди.
Изоҳ (0)