13 июннинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкентнинг «тўлиқ ёпилиши» кутилмаётгани маълум қилинди. Айрим интернет-нашрларнинг Ўзбекистон пойтахтида 23—24 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан Тошкент «ёпилиши» ҳақидаги хабарлари энг кўп муҳокама этилаётган мавзулар қаторидан ўрин олди.
2. ИШИД Orlandoдаги тунги клубга ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. АҚШ президенти Барак Обама 50 киши қурбон бўлиши, 53 киши жароҳатланишига олиб келган Orlandoдаги Pulse тунги клубига ҳужумни «теракт» деб баҳолади.
3. Хитой раҳбари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. 23—24 июнь кунлари Хитой етакчиси Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашида ҳам иштирок этади.
4. Месси ҳар қандай ҳолатда ҳам соқолини олиб ташламаслигини билдирди. «Соқолимни ҳар қандай ҳолатда ҳам олиб ташламайман. Жамоадошларим бунга йўл қўймайди», – деди 28 ёшли футболчи.
5. Евро—2016 давом этади: Испания Чехия устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди, олдинда эса бизни Ирландия — Швеция ва Бельгия — Италия учрашувлари кутиб турибди. Ўйинларни «Дарё» матнли онлайнида кузатинг.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)