Италиянинг Osteria Francescana муассасаси дунёдаги энг яхши ресторан деб эътироф этилди, деб ёзади «РИА Новости». Тақдирлаш маросими Нью-Йоркда бўлиб ўтди.
Osteria Francescana халқаро эътирофга эга бўлган ва дунёнинг 50 та энг яхши ресторани рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган илк итальян ресторанига айланди. У ўтган йилги ғолиб — Испаниянинг El Celler de Can Roca ресторанини бир поғона ортда қолдирди.
Рўйхатнинг учинчи қаторини Нью-Йоркдаги Eleven Madison Park эгаллади. Шунингдек, юқори ўнталикка Перу, Дания, Франция, Испания, Япония ва Австрия ресторанлари кирди.
Мукофот 2002 йилдан буён Restaurant журнали томонидан топшириб келинади. Ҳайъат таркибига журналист, бош ошпаз ва ресторанлар хўжайинларидан иборат 972 нафар эксперт киради.
Изоҳ (0)