ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Париж ташқарисида полициячининг ўлдириб кетилиши юзасидан жавобгарликни ўз бўйнига олди, деб ёзади «Газета.ru» Amaq янгилик агентлигига таяниб.
Хабарда айтилишича, ИШИД жангчиси Мюро коммунасида йўл полицияси бошлиғининг ўринбосари ва унинг хотинини ўлдирган.
Нашр эслатишича, Париж ташқарисида полициячини сўйиб ташлаган ва унинг оиласини гаровга олган эркак ИШИД террорчилик гуруҳига содиқликка қасамёд қилган эди.
Аввалроқ Париж ташқарисида номаълум шахс полициячини пичоқлаб қўйиб, унинг уйига яширинган ва уйдагиларни гаровга олган эди. Франция махсус топшириқли ҳарбий бўлинмаси полициячини ўлдирган эркак одамларни гаровда сақлаб турган уйга шиддатли ҳужум уюштирди ва уни йўқ қилди. Гаровдагилар — полициячининг рафиқаси қурбон бўлди, 3 ёшли фарзанди эса омон қолди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)